Дэниэл Старриж: "Италияга қарши ўйинда бизга омад етишмади"

Aziz Tukhtamuradov
15 июн 2014
Англиялик футболчи Дэниэл Старриж италияликлардан учралган мағлубият сабаби деб омадсизликни ҳисоблайди.
"Биз режалаштирганимиздек, тўпни етарликча назорат қилдик, бир қанча голли вазиятлар яратдик.
Лекин, ушбу ўйинда бизга омад етишмади. Тўп рақиб дарвозасига киришни истамади: бир қарса биз ноаниқ зарба берардик, бир қараса ҳимоячилар яхши ўйнашди, бошқа пайтда эса италияликлар дарвозабони ўз ўрнида яхши ҳаракат қилди.
Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради.

Бизни  олдинда яна иккита ўйин кутиб турибди. Аввалдан таслим бўлмоқчи эмасмиз. Плей-оффга чиқмоқчимиз", - дейди футболчи.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net