Демба Ба: "А Сериядан ҳамма қора танли футболчилар кетишини истайман"

Alisher
4 сен 2019
"Шанхай Шэньхуа" форварди Демба Ба "Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукаку атрофидаги воқеаларга изоҳ берди.

"Мана шунинг учун имкониятим бўлганида у ерда ўйнамасликка қарор қилдим. Мен барча қора танлилар бу чемпионатдан кетишини истайман. Тўғри, бу билан у ердагиларнинг аҳмоқликлари камайиб қолмайди, аммо ҳеч бўлмаганда бошқа ирқ вакиллари таъсир ўтказа олмайдилар", - деб ёзган Ба "Twitter" саҳифасида.

Олдинроқ, "Интер" мухлислари А Серия 2-тур "Кальяри"га қарши ўйин пайтида футболчига ирқчилик муносабатида бўлишган.

Эслатиб ўтамиз, Лукаку "Интер"га шу ёзда МЮдан ўтган эди.

[instagram]

 [/instagram]


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/dembabafoot