

Экспертлар Италияда жуда ҳам кучсиз ҳужумчилар авлоди эканлигини маълум қилишди, лекин Дел Пьеро бунга норозилик билдирди. Афсонавий футболчи Жампьеро Вентура қўлостида ажойиб ижрочилар борлигига ишонади.
"Вентурада ажойиб имкониятлар бор. Биринчи ҳужумчи ролига Иммобиле яхши, у ҳар ҳафта гол урмоқда. Мураббийда ўнгда Инсинье ёки Кандревадан фойдаланиш имконияти бор. Бизда ҳужум билан боғлиқ муаммо бор деб ўйламайман. Ҳамма форвардлар яхши ҳаракат қилишмоқда. Муаммо нотўғри фикрлашда бўлиши мумкин", - деди Дел Пьеро.




