

Манбага кўра, 28 ёшли нидерландиялик билан янги келишув 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Де Йонг ўтган мавсум "Барселона" сафида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг трансфер нархи 45 миллион еврони ташкил этади.



