

Дарвозани аргентиналик посбон Серхио Ромеро эгаллайди.
"Давид ўйнамайди. Мен футболчига фақат футболчи сифатида қарамайман, менимча Де Хеа ҳозир майдонга тушишга тайёр эмас", - дейди ван Гаал.
Эслатиб ўтамиз, бош мураббий Де Хеани тезроқ "Реал"га сотишларини сўраганди. "Манчестер Юнайтед" - "Тоттенхэм" учрашуви 8 август куни соат 16:45да бошланади.



