

“Бу “Юнайтед”даги фаолиятимдаги энг қийин давр. Нима бўлганини тушунмаяпман. Фақатгина мухлислар олдида кечирим сўрашим мумкин. Жароҳатлар баҳона бўлмаслиги керак. Жамоа ўйинини кучайтириши лозим. Ахир биз “Манчестер Юнайтед”миз”, — дейди Давид.
2011 йилдан бери “қизил иблислар” шарафини ҳимоя қилиб келаётган Давид де Хеа жорий мавсум АПЛнинг 8 та ўйинида 8 та гол ўтказиб юборди.



