Де Врей «Лацио» билан 5 йиллик шартнома тузади

Narzulla Saydullayev
28 июл 2014
«Фейеноорд» ҳимоячиси Стефан де Врей «Лацио»га ўтишга яқин, деб хабар бермоқда De Telegraaf нашри.
Икки кун ичида 22 ёшли Голландиялик футболчи Рим клубида тиббий кўрикдан ўтади ва 5 йиллик шартномага имзо чекади.

Трансфер 8,5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Де Врей «Лацио»га ўтса Яп Стам ва Арон Винтердан кейин ушбу клубда ўйнаган учинчи голландияликка айланади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru