UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20МЮ Кейндан воз кечди ва бошқа икки ўйинчининг трансферига эътибор қаратади  0 10:04Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 241 нафарга етди  0 09:47Хамес ва Бэйл АПЛ клубига ўтиши мумкин   0 09:26Силва: “Флуминенсе”га қайтишни хоҳлайман”   0 09:07Срна: “Барселона” таклифини рад этганимдан афсусланмайман”   0 08:45“Реал” Мбаппедан воз кечмайди   1 08:26“Тоттенхэм” Кейнни сотмайди   1 08:06Паоло Мальдинининг ўғли коронавирусдан тузалди   0 07:45“Барселона” Умтитини сотишга қарор қилди   0 07:25Бернард А Cерияга кўчиб ўтиши мумкин   0 07:05“Реал” Ҳакими масаласини ортга сурди   0 06:36Дзюба Шомуродовни мағлуб этганидан сўнг: "Зенит" кўпроқ гол уриши мумкин эди"  3 06:20МЮ Кейн трансферидан воз кечади  0 00:54Ромелу Лукаку: “Роналдо ва Адриано туфайли болалигимда “Интер”га мухлис эдим”  4 00:26Ривалдо: “Хавига “Барселона”да осон бўлмайди, аммо...”  3

Де Росси фаолиятини тугатишига ким мажбур қилди? Аслида гап нимада?! Янгиликлар

Де Росси фаолиятини тугатишига ким мажбур қилди? Аслида гап нимада?!

Энди у яна "Рома"га қайтади-ми...?

"Турмуш ўртоғим тунда уйғониб кетди ва ажабланди: ухлолмай, шифтга қараб ётардим". Хайрлашув матбуот анжуманида Даниэле де Росси Аргентинада дуч келган муаммоларини кескин тарзда тасвирлаб берди. "Футболдан октябрь-ноябрь ойларида кетишни режалаштиргандим, — тан олди италиялик. — Аслида 50 ёшимгача ўйнаш ниятим бор эди. Ажойиб фаолият юритдим, дунёдаги энг кучли футболчилар билан ўйнадим. Ҳаётимдаги икки муҳим жамоа сафида тўп тепдим: "Рома" ва "Бока". Бошқа нарса ҳақида эса орзу ҳам қилмадим. Бироқ қачондир барчасига нуқта қўйиш керак. Ҳозир бунинг айни вақти деб ўйлайман".

Де Росси июлда Аргентинага кўчиб борди: ўшанда унинг орзуси амалга ошганини бонг уриб айтган эди. Итальянни аеропортда юзлаб мухлислар кутиб олди, оммавий ахборот воситалари эса уни клуб тарихидаги энг йирик шартнома тузган ўйинчи деб эътироф этди. Эҳтимол, ростдан ҳам шундай бўлгандир, аммо Даниэле майдонда "Бока"га ўз имкониятлари доирасида ёрдам беролмади.


Де Росси кўп жароҳат олди ва ҳар сафар тикланиш жараёнини тезлаштиришга интилди, бунинг оқибатида яна жароҳатлар... Натижада деярли ўйнамади

Даниэле июль охирларида "Бока"га ўтди, жамоа мураббийи Густаво Альфаро янги ўйинчини шоширмасликка ваъда берганди: "У камида икки ҳафта машқ қилишига келишиб олдик". Де Росси ҳақиқатдан ҳам орадан икки ҳафта ўтиб дебют қилди — Аргентина Кубоги доирасида "Альмагро"га қарши баҳсда гол урди.

Де Росси жуда эрта ўйнашни бошлагани ва юкламаларга тайёр эмаслигига аргентиналикларнинг ишончи комил эди. Икки ярим ҳафта ичида 5та ўйин ўтказди. Сентябрдан декабргача эса атиги 2та учрашувда майдонга тушди. "Ривер Плейт"га қарши баҳсдаги дуранг (0:0)дан сўнг (у дербигача жисмоний ҳолатини яхшилашга ҳаракат қилди), де Россининг тиззаси жароҳатланди ва 3 ҳафтага сафдан чиқди.



У "Ривер" билан бўладиган кейинги баҳсгача соғайишга ҳаракат қилди. 23 октябрь куни жамоалар Копа Либертадорес доирасида учрашдилар. "Бока" 1:0 ҳисоб билан ғалабага эришди, бироқ де Росси баҳсни захира ўриндиғидан томоша қилди. Орадан кўп ўтмай италян яна жароҳат олди — бу сафар тос мушаклари лат еди. Шифокорлар бу гал соғайиб кетиши учун қанча вақт кетишини аниқ айта олмадилар.

Николас Бурдиссо, "Бока" директори ва Даниэленинг яқин дўсти, бу муаммоларга аҳамият бермади. "Де Росси Аргентина ҳақида орзу қилгани учун шу ерга келди. "Ривер"га қарши учрашувда ўйнашни жуда хоҳлаганди, лекин яна жароҳат олди ва майдонга тушиш унга насиб қилмади. Умид қиламанки, Даниэле тез орада соғайиб кетади. Раҳбарият бунга шубҳа қилаётгани йўқ. "Бока"га унинг ҳали кўп ёрдами тегади", — деган эди директор октябрь охирларида.

Орадан бир ой ўтди. Де Росси сафга қайтди. 24 ноябрь куни захирадан майдонга тушди ва ярим тайм ўйнади. 8 декабрда "Бока"нинг 2019 йилдаги энг сўнгги ўйинида бошланғич таркиб билан майдонга тушди ва 71 дақиқа ҳаракатланди. Келаси куни эса клуб президенти ўзгарди: Хорхе Амеаль.


"Бока"нинг янги хўжайини дарҳол де Росси шартномасини қайта кўриб чиқишларини маълум қилди. У кетиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқай бошлади

Президент Даниэленинг келажаги борасида ноаниқ гаплар айтди: "У нима қилишини биз олдиндан билмаймиз. "Бока"да қоладими ёки йўқ, буни ҳам аниқ айтолмаймиз. Клубга уни бошқа инсонлар олиб келган, шунинг учун бир нима дея олмаймиз. Унинг шартномаси қайта кўриб чиқилади".


Янги йилдан бироз олдин де Росси жамоага ўтишида муҳим роль ўйнаган Бурдиссо истеъфога чиқди. Кўп ўтмай "Бока" бош мураббийи ҳам ўзгарди. Аргентиналик журналистлар бундай алмашинувлардан кейин де Росси тез орада Италияга қайтиб кетиши мумкин деб таҳмин қилишди. Даниэле бу вазиятга ҳеч қандай изоҳ бермади. Январь бошида жамоа таътилдан қайтди, италян ҳам бутун клуб билан машғулотларга қўшилди.

Ҳаммаси кутилмаганда содир бўлди. Италиянинг асосий инсайдери Жанлука ди Марцио, матбуот анжумани бошланишидан бир неча соат аввал, де Росси жамоадан кетиши ҳақида хабар берди. Турли хил миш-мишлар тарқади: де Росси қизининг олдида бўлишни хоҳлади — фарзандининг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар бор экан. Бироқ Даниэле 14 ёшли Гайя (унинг катта қизи Аргентинага кўчиб бормаганди) соғлом экани, "Бока"нинг янги босслари билан ҳам ҳеч қандай заддият келиб чиқмаганини тасдиқлади. Фаолиятини якунлаш ҳақида эса бир неча ойдан буён ўйлаб юрганини айтди.


Даниэле шунчаки оиласи бағрида бўлишни истаган экан

"Менинг ҳам, оила аъзоларимнинг ҳам соғлиғи жойида. Бироқ 36 ёшдаман, 25да эмас! Оилам бағрида бўлишни хоҳлайман. Яна 10 йил ўйнашни истардим. Аммо Гайя 14га қадам қўди, бундай ёшда ота фарзанди ёнида бўлиши лозим деб ҳисоблайман", — деди де Росси матбуот анжуманида.

"Менда "Бока" билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқ. Яқинда янги хўжайин билан суҳбатлашдим, ўртамизда келишмовчилик ва низо йўқ. Улар мени олиб қолишга урундилар, аммо ўйлаб кўриш ниятим йўқ. "Бока" ҳам оиламнинг бир бўлагига айланди".

Матбуот анжуманида президент Амеаль ҳам иштирок этди ва у ҳам миш-мишларни инкор этди: "Даниэле билан ўртамизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Барча гапимиз рост. Даниэленинг танловини тушунаман — у Европада бизнинг элчимиз бўлишини истайман. Де Россининг тажрибаси клубимизга италиялик ва европалик иқтидорли ўйинчилар келишида ёрдам беради деб умид қиламан".


Де Росси шуғуллантиришни орзу қилади. Эҳтимол, яна "Рома"га қайтар... 

"Рома"нинг собиқ мураббийи Эусебио Ди Франческо бир қанча вақт аввал де Россини бўлажак мураббий сифатида кўраётганини айтганди: "У ўзига хос характер, тажриба ва билимга эга. Де Росси кўплаб мутахассислар билан ишлаган. У юқори салоҳиятга эга инсон".

"Мен футбол соҳасида қолишим аниқ, аммо нима билан шуғулланишни ҳали аниқ билмайман, — дейди футболчи. — Мураббий бўлишни истардим, лекин бунинг учун жуда кўп нарсани ўрганишим керак.

А Серияда ишлаш лицензиясини берувчи курслар октябрь ойида старт олади, С Серия ҳамда ёшдар жамоасида фаолият олиб бориш ҳуқуқига эса ёзда эга бўлиш мумкин. Октябрда "La Gazzetta dello Sport" нашри де Росси "Бока" билан шартномаси тугагандан сўнг "Рома"га қайтади деб хабар берганди. Унинг отаси Альберто, ҳозирда Примаверани шуғуллантиради, ёшлар тизими устози бўлиши ва ўғлига ўз ўрнини бўшатиб беришини маълум қилди.

Ўша пайт бунга ишониш қийин эди, лекин энди вазият ўзгарди: катта эҳтимол билан ёзда Паллотта клубдан кетади. Америкалик миллиардер Дэн Фридкин эса "Рома"га бошчилик қилишга яқин турибди. "Сorriere dello Sport" нашри маълумотларига қараганда, у де Россини жамоага қайтармоқчи экан. Бироқ "La Gazzetta dello Sport" нашри бироз бошқача хабар тарқатди: унга кўра, ҳеч ким Даниэле билан суҳбатлашмапти.

Собиқ ярим ҳимоячи учун яна бир вариант — Италия футбол Федерацияси. У ерда афсонвий ўйинчи учун иш топилади, лекин ҳозирча у Коверчанода таҳсил олмоқда. Мухлислар уни "Рома"га қайтаришларини сўрашди. Аммо энди буёғини вақт кўрсатади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +8   

Фикрлар

   
09 янв 23:30:44
Abdulla Ismatov
(@)
_____( )
(____ )
(____ )
(____ )
(_______)
   
09 янв 21:53:12
Muzaffar Isakov
7777777777777777777777777777777777777777
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг