

"Бундай ўйинларда қийналишлар бўлиши аниқ. Италиядек жамоаларга қарши ўйинларда хатолар доимо қимматга тушади. Аммо биз қандай ўйин кўрсата олганимиз муҳим. Мен футболчиларим билан фахрланаман.
Биз ҳеч қачон ўзимизга бўлган ишончни туширмаганмиз. Бизга вақт керак ва барчаси яхши бўлиб кетади. Йигитлар ўзларидан сўралган ишни бажаришди. Ўйин томошабоп ўтди", - деди мураббий.



