

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" молиявий фэйр-флей қонунларини бузгани учун 2 йилга ЕЧЛдан четлатилганди.
"Шунчаки кутяпман. Клуб юз фоиз ҳақ эканлигини ва аппеляция орқали қарорни бекор қилдира олишини маълум қилган. Мана нима учун кутяпман. Ўз жамоамга ишонаман. Сўнгги қарор қабул қилинганидан кейин келажагим борасида ўйлайман. Еврокубокларсиз 2 йил - жуда узоқ муддат. Агарда бу бир йил бўлганида ўйлаб кўрган бўлардим.
Гвардиола ҳам "Манчестер Сити"да навбатдаги мавсумда ишлашини айтди. Шундан кейин унинг шартномаси якунланади. Бироқ менинг қарорим унга умуман боғлиқ эмас", - деди Де Брюйне.



