

Мезбонлар хавбеки Кевин Де Брёйне жамоадоши Рубен Диашнинг голига ҳаммуаллиф бўлди. У АПЛда 77-пасни ўз ҳисобига ёздирди ва мусобақа тарихидаги энг яхши ассистентларнинг кучли ўнлигига кирди.
9-ўриндаги Девид Бекхэм ҳисобида 80 та пас бор. Бу борада энг яхши кўрсаткич эса Райан Гиггзга тегишли – 162 ассист.




