UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  0 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  0 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  1 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  4 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  3 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0

Даврон Файзиев: “Уч кун ичида иккита жиддий рақиб билан ўйнаш осонмас” Янгиликлар

Даврон Файзиев: “Уч кун ичида иккита жиддий рақиб билан ўйнаш осонмас”

Олий лига ўттизинчи туридан жой олган “Қизилқум” — “Сўғдиёна” жамоалари баҳсидан (3:1) сўнг, биринчи бўлиб меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
—Мезбонларни ғалаба билан табриклайман, — дея сўз бошлади Даврон Орипович. — “Қизилқум” юқори савиядаги ижрочиларга эга жамоалардан саналади. Шунга қарамай, биз Навоийдан ҳеч бўлмаса бир очко олиб кетиш илинжида келгандик. Афсуски, уч кун ичида кетма-кет икки жиддий рақибга қарши ўйнаш осон эмас. “Насаф” билан ўйинда учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг, йигитларимизнинг ўзларига келиши қийин бўлди.

Ҳимоядаги палапартишликдан рақиб ҳужумчилари унумли фойдаланишди. Умуман олганда, йигитларимиз майдонда ёмон ҳаракат қилишмади. Гарчи, уларнинг хатти-ҳаракатидан кўнглим тўлган бўлса-да, якуний ҳисоб барибир дилимизни хира қилди.

Нима деймиз, ҳаёт давом этади. Бу — футбол! Жиззахда истеъдодли ёшлар улғайишмоқда. Уларнинг келажаги учун ҳам ишлашимиз керак. Энди жамоамиз таътилга чиқади. Декабрнинг  иккинчи ярмидан янги мавсум тайёргарлигини бошлаймиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика