UZ

Сўнгги янгиликлар

21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  1 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  8 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  36 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4 17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  5 17:25Эмилиано Мартинеснинг хизматлари "Барселона" ва МЮга таклиф қилинди  11 16:57BBC канали Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини танқид қилган Линекерни ишдан бўшатмоқчи  17 16:30Чемпионликни бой берган "Аякс" бош мураббийи истеъфога чиқди  3 16:03"Манчестер Сити" Украина терма жамоаси ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 15:34Роналду яқин орада фаолиятини тугатиш ниятида эмас  7 15:08Артета: "Арсенал" сўнгги уй ўйинида АПЛни ютишини орзу қилгандим"  4 14:45Breaking! "Манчестер Юнайтед" Матеус Кунья билан шартнома имзолашга яқин!  4 14:27"Лочинлар" "қалдирғочлар"нинг "қанотини қайирган" ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:18Валерий Седунов вафот этди  2

Даврон Файзиев: "Ҳечдан кўра кеч яхши дейишади" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Ҳечдан кўра кеч яхши дейишади"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Динамо" учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ҳечдан кўра кеч яхши дейишади. Куни кеча нишонланган "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни" билан барча журналистларни табриклайман. Ҳамиша ижоддан, футбол учрашувларини бугунги каби ёритиб боришдан чарчаманглар. Ўйинга келадиган бўлсак, қисқача айтаман, икки жамоага ҳам 3 очко жуда зарур эди. 6 очколик ўйин бўлди. Устунлик биз томонида эканини айтсам, таблодаги ҳисоб дуранг натижани кўрсатиб турибди. Ўзимизни оқлашга уринмоқчи эмасмиз, бу ерда мураббийлар штабидан хатолик бўлди. Битта ўзгариш борасида бир оз кечикдик. Жанговор ўйин учун икки жамоага ҳам раҳмат айтаман. Аламлиси, 2 ўйиндан буён ўйин охирида гол ўтказиб ғалабани қўлдан чиқармоқдамиз. Футбол шуниси қизиқ. Биринчи давра якунини анализ қилсак, ўйинларда биттадан ортиқ гол ура олмаяпмиз. 

- Гол ўтказиб юборилган вазиятда Ойбек Рустамов хатоликка йўл қўйди. Собиқ ҳимоячи сифатида унинг ушбу ҳаракатини қандай баҳолайсиз?

- Бу ерда тўпни тепиб юбориш керак эди холос. Вазият бурчак зарбаси билан тугар эди холос. Буни фақат Ойбекни хатоси деб айтиш нотўғри. Бу ерда рақиб ҳужуми ташкил этилаётган вазиятдан бошлаб таҳлил қилиш керак. Бу ерда Ойбекни ёки бошқа футболчини айбдор қилмоқчи эмасмиз. Футболда бу каби холатлар учраб туради. Бу холатдан ўзимиз чиқишимиз керак. Охиригача бизга ишониб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга раҳмат.

- Жамоада ҳужумчилар гол киритиш бўйича оқсашмоқда. Режада ҳужумчилар транфер мақсади борми?

- Жуда катта режалар бор. Фақат бунинг учун имконият ҳам етиши керак. Биз ҳам ҳоҳлаймиз, масалан яхши ҳужумчи ёки марказий ҳимоячи трансферини. Ойбек Рустамовни марказий ҳимояда ўйнатишга мажбур бўлаяпмиз. Ҳозир ҳужумчи ҳаммага керак. Иқтидорларни аниқлаш биз мураббийларнинг вазифаси.

- Мўминжон Мелиевнинг ўйини қовушаётгани йўқ. Бошланғич таркибда Анвар Ҳожимирзаевни тушириш мумкинмиди?

- Ҳозир сизни қарашингиз футболга мухлис сифатида. Биз мураббийлар бошқачароқ кўрамиз. Мелиев ўйинлар давомида катта ҳажмли иш бажармоқда. Рақиб жамоага босим ўтказишда у яхши ишламоқда. Рақиб ҳимоясида баланд бўйли ҳимоячилар борлиги учун ҳам Мелиевни туширдик. Аламли 2 очко йўқотдик. Ҳеч ким ғалабага эришмади ва натижадан хурсанд бўлаётган жамоа йўқ. Таркибдан кетган футболчиларни ўрни кўнгилдагидек тўлдирилмади. Бирон футболчини айбдор санамоқчи эмасмиз. Натижа қониқарсиз бўлса бунга мураббийлар жавоб беради.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика