

Бу ҳақда хабар қилган эдик. Жамоанинг "Олмалиқ"қа қарши ўтказган финал ўйинида ҳар уччала голни рақиб дарвозасига Даврон Абдураҳмонов киритди. Шу ҳақда ўйинчининг фикрлари билан қизиқдик.
- Мураббий ўйинга қандай тактика танлаган эди?
- Кўпроқ прессингда ўйнашимизни уқтирган эди. "Олмалиқ"қа қарши ўйин жуда ҳам қийин бўлишини билардик. Ўйин қизиқарли тарзда ўтди дея оламан, рақибларимизда ҳам яхши имкониятлар бўлди. Аммо, омад бизга кулиб боқди.
- 3 та гол уриш ажойибдир...
- Албатта, учта тўп киритганимдан жуда ҳам хурсандман. Финал ўйинида 3та гол уриш бу ажойиб натижа. Шу ўринда жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман.
- Айни пайтда жисмоний жиҳатдан мавсумга тайёрмисиз?
- Жисмоний томонлама нафақат мен. балки бутун жамоа мавсумга тайёр.

Даврон Абдураҳмонов ва дарвозабон Равшан Элибоев
Толибжон Қосимов суҳбатлашди



