

Сильва 2020 йил “Ман Сити”дан Ла Лига клуби сафида келиб қўшилиб, жорий мавсум охирига қадар шартнома имзолаганди. У келишувни яна бир йилга узайтиришга қарор қилди.
“Бу ерда жуда ажойиб иккита мавсумни ўтказдим ва жорий мавсумни ҳам еврокубокларга йўлланма олган ҳолда якунламоқчимиз”, дейди футболчи.
“Реал Сосьедад” айни вақт Ла Лига жадвалида 6-ўринда бормоқда. 36 ёшли Сильва эса жорий мавсум Испания чемпионатида 22 ўйинда қатнашиб, 1+3 натижа кўрсатмоқда.



