Давид Сильва "Борнмут"га қарши баҳсгача сафга қайта олмаслиги мумкин

Aslanov Jasurbek
15 сен 2016
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Менхенгладбахнинг "Боруссия" клубига қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-тур учрашувини ўтказиб юборган ярим ҳимоячи Давид Сильва ҳолати ҳақида маълумот берди.

"Сильвада жиддий муаммо йўқ, аммо биз уни асрашга қарор қилдик. Давид "Борнмут"га қарши ўйна оладими, йўқми, билмайман, аммо у "Суонси Сити" билан ўйингача сафга қайтишига умид қиламан" - дейди Гвардиола.

"Манчестер Сити" - "Борнмут" учрашуви 17 сентябрь куни бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com