Давид Писарро январда А Серияга қайтмоқчи

Aziz Tukhtamuradov
31 окт 2015
"Сантьяго Уондерерс" футболчиси Давид Писарро Италиядан Чилига кетиш хато қарор бўлганлигини айтиб ўтди.

"Чилида футбол тизими ишламаслигини тушуниб етдим. Биз Америка Кубогини ютдик, лекин стадионларимизга 300 нафар мухлис ташриф буюради. Маҳаллий жамоалар ривожланишга ҳаракат қилмайдилар. 

Қишги трансферлар вақтида Италияга қайтмоқчиман. Ўзимни катта жамоаларда ҳам ўйнай оламан деб ҳисоблайман. "Рома"га қайтишни истардим", дейди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли футболчи А Серияда 16 мавсум фаолият олиб борган. У ушбу фаолияти давомида «Удинезе», «Интер», «Рома» ва «Фиорентина» каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Football Italia