UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10"Челси" Мудрикнинг келажаги борасида бир қарорга келди  0 14:00Суперлига учун ўтиш ўйини: "Шўртан" - "Олимпик" (онлайн ҳисоб)  3 13:45Сергей Лушчан "Навбаҳор"да қолади  4 13:29Жаҳонгир Ортиқхўжаев: "Биз янги бош мураббийнинг ишига аралашмаймиз"  1 13:05Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор"да қилинган фитнага изоҳ берди  6 12:40Жаҳонгир Ортиқхўжаев, "Пахтакор" янги бош мураббийи ва Максим Шацких иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)  14 12:35"Пахтакор" янги устози: "Футбол мухлисларини чиройли ўйин орқали трибуналарга қайтаришга ҳаракат қиламиз"  1 12:00"Кейинги йил Черанни "Пахтакор"да кўрмаяпмиз" - Жаҳонгир Ортиқхўжаев  9 11:42"Пахтакор" стадиони тақдири қандай бўлади? Жаҳонгир Ортиқхўжаев жавоб берди  1 11:35Жаҳонгир Ортиқхўжаев Йоахим Лёв билан учрашув ҳақида гапирди  3 11:21Olamsport: Бугун 5 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида жанг қилади, Мадримов чемпионлик учун жанг қилади ва бошқа хабарлар  0 10:55Эрик тен Хагга Германия клуби қизиқиш билдирмоқда  2 10:44"Пахтакор"нинг португалиялик мураббийи 4 нафар ёрдамчиси билан келади  10 10:26XXI асрининг энг яхши футболчилари рейтинги тузилди. Учинчи ўринда ким?  25 09:51Клублар ўртасидаги ЖЧ қуръаси олдидан саватчалар маълум қилинди  5

Пеп мукаммал мураббий, Перунинг ЖЧ-2022га чиқиш имкониятлари паст, мураббийликдан кўра оилам муҳимроқ - Клаудио Писарро билан интервью Янгиликлар

Пеп мукаммал мураббий, Перунинг ЖЧ-2022га чиқиш имкониятлари паст, мураббийликдан кўра оилам муҳимроқ - Клаудио Писарро билан интервью

Перу терма жамоаси сардори ва "Бавария"нинг собиқ ҳужумчиси Клаудио Писарро фаолиятидаги ёрқин лаҳзалар ва футбол олами ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- Футболни тугатгач ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз, қандайдир ноқулайликлар сезилмаяптими?
- Йўқ аксинча, бу яхши ва ёқимли. Ҳар томонлама тинчлантирувчи ҳисларни сезяпман (кулади). Узоқ йиллик карьерам давомида бир неча бор фаолиятимни тўхтатишни ўйлаб кўрганман ва буни ўзимга ҳам айтишган. Лекин, мен футболни тарк этишни истамасдим. Ҳар сафар яна тўп тепишга қарор қилганимда барибир даврим тугаётганлигини ҳис қилар эдим ва бу мен учун жуда оғриқли эди.

- Ҳали фаолиятингизни якунлаганингизга бир йил ҳам бўлмади. Табиийки, футбол ичида яшаган инсоннинг бу ердан ажралиши қийин. Сиз бундай ҳолатга қандай кўникяпсиз?

- Ҳамма нарсанинг муъайян вақти бўлади. Менда ҳам бу нормал ҳолатда кечди деб айта оламан. Ҳозир байрамлардан завқ оладиган, оилам билан бирга кўпроқ бўладиган пайтим. Футбол муҳитидан четда яшашга ҳам кўникишим керак. Менимча, ҳаммаси жойида ва ўз вақтида бўлгани мақул. Тўғри, баъзида ўша кийиниш хоналари-ю, жамоадошларим билан ўтган хотиралар, стадион тўла мухлисларимни эслаб тураман. Улар ҳаётимнинг бир қисми ва ҳеч қачон ёддан чиқмайдиган лаҳзалар бўлиб қолади.

- Фаолиятингизни сўнгида ўз ватанингиз Перуга қайтиб, "Альянса Лима" жамоасида ўйнамоқчи бўлганингиз ростми?

- Тўғри, бу менинг режаларимда бор эди. 2019 йилнинг охиригача шартнома имзоланишим керак эди. Барибир, ўз мамлакатим лигасида чемпион бўлмагандим ва менда бундай орзу йўқ эмасди. Лекин, "Вердер" даги мураббийларим ва раҳбарият жамоадан кетишимга қарши чиқишди. Улар мени Германияда қолиб, кейинчалик мутахассис бўлиб ишлашимни хоҳлашган.



- Биламизки, машҳур футболчилар фаолиятларини якунлагач, ўзлари тўп тепган собиқ жамоаларга мураббий бўлиб ишга ўтишади. Хўш, сиздачи? Агар танлаш имконияти бўлган
да "Бавария"ни бошқарган бўлармидингиз ёки "Вердер"ни?
- Тўғрисини айтганда, анча ўйлантирадиган савол. Юқоридаги икки клуб мен учун ҳақиқий мактаб бўлган десам янгилишмайман. Айнан шу жамоалар мени оммага танитган, улар менга барча шароитларни яратиб берган. Қаерда ўйнаган бўлсам ҳам ва нима қилган бўлсам, барчасини клубим ва футбол учун қилганман. Иккиси ҳам мен учун бирдек қадрли. Лекин, танлаш имкониятим бўлганда "Бавария"ни танлар эдим. У ерда доим максимал атмосфера яратилади ва барча ўз ишига чуқур масъулият билан ёндошади. Табиийки, бундай муҳитда маълум бир миссияни амалга ошира оласан. Лекин, ҳозирча қаерда ишлашимни аниқ белгилаб олганим йўқ.

- Ҳозир гувоҳи бўляпмизки, Бундеслигада ўрнатган бир қанча рекордларингизни бугунги давр футболчилари янгилаб улгуришяпти. Бундай вазиятда улар сиз учун қандай қийматга эга?

- Мен болалигимда бугунги эришган ютуқларимни ҳатто тасаввур ҳам қила олмасдим. То бугунгача бўлган узоқ йўлда мен ўз олдимга қўйган марраларимга қаттиқ интилдим. Тўғри, Германиядан ҳам кўра кучлироқ лигаларда ўйнашни орзу қилганман. Лекин, бу ер менга кўплаб имкониятлар эшигини очган ва ўз уйимга айланиб қолган. Бу ерда кўплаб индивидуал совринлар ютдим. "Бавария"да бир неча бор тўпурарлик. Тўғри, ҳозирги ўрнатган рекордларим бир неча бор янгиланиб бўлди ва бу табиий ҳол. Футбол ривожланяпти, ҳаммасини тўғри қабул қиламан. Айниқса, Левандовскига алоҳида ҳурматим бор, у ҳақиқий топ форвард. Лекин, рекордлар ҳақида гап кетар экан, барибир унинг эгалари доим ёдда сақланади. Сенинг исминг ва сенинг миллатинг клуб тарихидан муқим жой олса, демак сен футболга ниманидир берганингни ҳис қиласан. Бу албатта ёқимли.



- Ҳаётингизнинг кўп қисми Германияда ўтди. У ер сизга нималарни ўргатди?

- Жуда кўп нарса. Дастлаб бу ерга кўчиб келгач, ҳамма нарса қатъий тартиб остида эканлиги мени ҳайрон қолдирди. Тезда кўникиб кетишимга отам сабабчи бўлган десам, адашмаган бўламан. У ҳарбий соҳада ишлар эди ва уйда ҳам қатъий назоратда бўлганман. Адаптация осон кечган. Энг ноқулай томонлари овқатланиш ва об-ҳаво борасида содир бўлган. Энг муҳими немис мураббийлари қўл остида футбол оламига турли ракурслардан қарашни ўрганганман. Ҳозир шу ерда яшайман ва бу ернинг маданиятини тўлиқ ўзлаштирганман.

- Нима учун мураббий бўлишни жиддий ўйлаб кўрмагансиз?

- Фаолиятим охирлаб бораётган йиллар Гвардиола менга мураббийлар мактабига боришни тавсия қилиб, мендан маҳоратли мураббий чиқишини айтиб ўтган эди. Бироқ, менга оила ва яқинларим муҳимроқ. Хаёлни чалғитувчи ҳар қандай жиддий ва масъулият талаб этувчи ишларга унчалик хоҳишим йўқ.

- Футбол оламида сиз энг кучли деб ҳисоблайдиган бир мураббий, жамоадош ва рақибингизни айта оласизми?

- Мураббий шубҳасиз Пеп. У мен кўрган мутахассислар ичида энг яхшиси. Ўйин тактикасини тузишидан тортиб, ҳар бир ўйинчисини рақиб жамоа спецификасига қараб майдонга мослаштиришигача ўта аниқлик билан ишлайди. У шунчаки мукаммал. Жамоадошга тўхталсак, бразилиялик Роберто. У билан бир биримизни жуда кучли тушуниб ҳаракат қилганмиз, майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам. Рақибимга келсак, уругвайлик Диего Лугано. Унга қарши кечган ҳар бир ўйин мен учун жанг эди. Айниқса Копа Американинг турли турнирларида бир неча бор тўқнаш келганмиз. Аммо, асл ҳаётда ундай эмас. Ўртамизда дўстона ҳурмат ва ўзаро яқинлик бор.



- Карьерангиздаги 3та эсда қоларли муҳим воқеа?

- Иккита айтишим мумкин. 2013 йилда "Бавария" билан эришган олтин требл ва 2015 йилда Перу билан Копа Америкада ютган бронза медалларим. Булар карьерамни безаб туради.

- Миллий жамоангиз сизда қандай хотираларни қолдирган?

- Эсда қоларли барча хотиралар Германия билан боғлиқ! Қайси болакай ёшлигидан терма жамоада тўп тепишни орзу қилмайди. Мен буни ўзимда фақат орзу сифатида қолиб кетмаганидан хурсандман. Омадлиман, термада сардор бўлдим. Европага кўчиб ўтганимдан сўнг, дунёқарашим бутунлай ўзгарган. У ердаги футболни маҳаллий футболимизга ҳам сингдиришга ҳаракат қилганман. Лекин, термада мен каби бир иккита легионерлар бор эди холос. Амалда эса бу жуда паст кўрсаткич бўлиб, кўп бора тажрибасизлик қилганмиз. Миллий жамоамга европача футбол етишмасди. Ягона армоним - Жаҳон чемпионатида ўйнамаганим. Ҳозирги авлод буни уддалашди. Бундан хурсандман. Улар бунга ҳақли. Лекин, Россия-2018 га чақирилмаганимдан қаттиқ афсусдаман. Аммо, буни қабул қилишга мажбурман. Балки, ўйин амалиёти етишмагандир. Мураббийни қар орини ҳурмат қиламан.



- Ҳозирги замонавий Перунинг ютуқларида Рикардо Гареканинг ҳиссасини қандай баҳолайсиз?

- Тан олиш керак, у терма жамоага жуда кўп нарса бера олди. Европача динамик схема олиб кирди. Футболчиларни прессингга ўргатди аввало. Муҳими бизга етишмаган ишончни қайтарди. Қайсидир маънода Перу футболининг олдинги томирларини тиклади.

- Перу миллий терма жамоасинининг Қатар-2022 йўлидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Албатта, таркиб ҳар томонлама ўсди. Лекин, мени ҳавотирда ушлаб турувчи омиллар ҳам йўқ эмас. Биринчи галда мен легионерларимиз кўпайишини кутгандим. Сўнгги турнирлардаги ёрқин ўйинлари эвазига бир нечта ёш футболчиларимизга Европанинг топ лигаларидан таклифлар тушганди. Лекин, раҳбарият негадир истеъдодларни мамлакатда олиб қолмоқчи. Мен бунга мутлақо қаршиман. Европа ҳавосини олган ўйинчида барибир ранг-баранглик кузатилади. Лекин, сўнгги саралашларда ёши анча ўтиб қолган маҳаллий элита футболчилари йиғинга жалб этиляпти. Бу эса натижаларнинг ҳам ўсишига салбий таъсир кўрсатяпти. Перуни ЖЧда кўришни истайман, лекин бу миссияни амалга ошишини қийин деб ўйлаяпман. Лекин, футбол марафонга ўхшайди, унда нима бўлишини олдиндан айта олмайсан.

- Сизни юртингиздаги элчихонада юридик мансабдор сифатида иш бошлаганингизни эшитдик. Хўш, Писсаро ушбу позициядан туриб қандай режаларни мўлжалламоқда?

- Аввало, ватандошларимга қўлимдан келган барча ёрдамимни аямайман. Биринчи галда, ишни футболдан бошлайман. Маҳаллий футболимизга йирик инвестициялар киритилишини ташкиллаштирмоқчиман.



Fifa.com сайтидан Юсуфбек Сайдалиев таржимаси

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика