40 ёшли ҳужумчи "Вердер" билан шартномани узайтирди

18 май 2019, 21:05
Германиянинг "Вердер" жамоаси ҳужумчиси Клаудио Писарро клубдаги фаолиятини давом эттиради.

40 ёшли перулик бременликлар билан яна бир йиллик келишувга эришган. Яқин кунларда Писарро расман янги шартнома имзолайди. У Германия чемпионатида 1999 йилдан бери ўйнаб келмоқда.

Жорий мавсум Клаудио 25 ўйинда 4 та гол урди ва 2 бор голли узатмани амалга оширди.



Манба: werder.de