Давид Луиз ва Тиаго Мотта жароҳат олди ва «Барселона»га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Narzulla Saydullayev
6 апр 2015
ПСЖ бош мураббийи Лоран Блан «Марсел»га қарши ўйиндан сўнг (3:2) Давид Луиз ва Тиаго Мотта жароҳат олганини маълум қилди.
«Бу биз учун муаммо, ҳозир гап айтиш қийин. Иккала футболчи ҳам мушагидан жароҳат олишди», – дейди Блан.

Шундай қилиб, иккала футболчининг «Барселона»га қарши ЕЧЛ доирасидаги ўйинда иштирок этиши сўроқ остида. Ушбу учрашув 15 апрель куни бўлиб ўтади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru