

"Мавсумнинг бошиданоқ, яъни, барча ишлар бошланаётганида юқори мақсадлар кўзланмаса, ҳеч нимага эришиб бўлмайди, деб ҳисоблайман.
Одамда доимо амбициялар ва орзулар бўлиши керак. Ундан ташқари, ўша одам камтарлик ва ҳақгўйлик билан ушбу мақсадлари сари эргашиши лозим.
Нимадир ўхшамадими, айбни ўзингиздан қидиришингиз керак. Аста-секинлик билан кўзланган ўйин услубимизни кўрсата оляпмиз. Демак, совринлар учун курашишга кеч эмас. Бизда ҳали имкониятлар бор", - деди ҳимоячи.



