

“Камроқ гол ўтказишимиз керак. Бу жуда ҳам муҳим. Агар сен кўп гол ўтказиб юборсанг, у ҳолда совринлар учун кураша олмайсан. Кучли ва ишончлироқ бўлиш лозим. Гап мен ёки бошқа ўйинчиларнинг амплуаларида ҳам эмас. Асосийси жамоавий меҳнат қилиш. Аввалоси биз қандай футбол ўйнашни хоҳлашимиз ва қайси омадли формула бизни мақсадларимизга мувафаққиятли етказиши ҳақида билиб олишимиз керак”,—дейди Луис.



