Давид Де Хеа: «Ливерпул»га қарши ўйин «Олд Траффорд»га қайтиш учун идеал пайт»

Narzulla Saydullayev
12 сен 2015, 15:30
Испаниялик дарвозабон Давид де Хеа «Ливерпул»га қарши учрашувдан олдин ўз фикрларини билдирди.

«Мен кўп меҳнат қилиб Испания терма жамоаси сафида ўйнадим, ўзимни 100 фоизга тайёр деб ҳисоблайман. «Ливерпуль» билан ўйин «Олд Траффорд»га қайтиш учун идеал пайт.

Биз учун ҳам мухлислар учун ҳам ўта муҳим ўйин. Бу ўйинда ғолиб бўлишимиз шарт. Ўтган мавсумда ажойиб муҳитда фантастик ўйин намойиш этгандик.

Биз «Олд Траффорд»да 3:0 ҳисобида зафар қучгандик, ажойиб кеча эди. Янги мавсумда жамоа билан барча рақибларни таслим қилишга уринамиз», — дейди Де Хеа.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru