Давид Алаба: "Рибери фаолиятимдаги энг муҳим инсонлардан бири"

Tolibjon Qosimov
27 фев 2018
"Бавария" ҳимоячиси Давид Алаба жамоадоши Франк Риберининг ўйинларидан ҳайратга тушишини маълум қилди.

"Рибери фаолиятимдаги энг муҳим инсонлардан бири ҳисобланади. Франк менга ҳар куни ўсиб бориш учун ёрдам беради. У 34 ёшда, лекин ҳамон юқори мақсадларга эга. Рибери ҳалигача ғалабаларга оч ва ривожланишни истайди. Мен учун Франк фақатгина ўсиш учун намуна эмас, балки яқин дўстим ҳам", - дея Алабанинг сўзларини келтирди "Бавария" матбуот хизмати.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: fcbayern.com