“Дастлаб менда бошқа режалар бор эди." Лионель Месси “Интер Майами”га ўтиш ҳақида гапирди
19 июн 2023 10:02
Янгиликлар
“Дастлаб менда бошқа режалар бор эди." Лионель Месси “Интер Майами”га ўтиш ҳақида гапирди
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси “Интер Майами”га ўтгани ҳақида фикр билдирди.
“Ҳаммаси яхши. Аввалига бошқа режаларим бор эди. Лекин якуний қарордан мамнунман. Мен бўлажак янги чақирувлардан хурсандман. Мен муҳим қарор қабул қилаётганимни яхши тушуниб тургандим”, — деди Месси.
Эслатиб ўтамиз, Мессининг ўзи аввалроқ эркин агент сифатида “Интер Майами”га ўтишини маълум қилганди.
Месси икки йиллик фаолиятидан сўнг ПСЖни тарк этганди. У якунланган мавсумда барча мусобақаларда 41 та ўйинда қатнашиб, 21 та гол урди ва 20 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар