

"Роналду бош мураббийини ҳурмат қилмаслигини айтди. Исталган мураббийда футболчиларни танлаши ҳуқуқи бўлади. Агарда мураббий Роналдуни кучли деб билса, асосий таркибда туширади. Ундай ҳисобламаса, йўқ.
Агарда Роналдуни қайтарса, тен Хагни АПЛнинг энг ожиз мураббийи деб атайман. Ҳеч қачон футболчиларга ўзбошимча бўлишларига йўл қўймаслик керак.
Биламан, Роналду - футбол тарихидаги энг зўр футболчилардан бири. Бироқ биз бошқа буюк инсонларни ҳам кўрганмиз, улар Роналдудан кўра ўзларини яхшироқ тутганлар.
Атроф ҳозир унинг измида эмас. Гап "Манчестер Юнайтед" деб аталган буюк клуб ҳақида кетмоқда", - деди Бент.



