Аморим "Милан"нинг трансфер ойнасидаги ишларини 10 баллга баҳолади: "Менда дунёдаги энг яхши таркиб бор"

6 сен 2026, 16:58
"Милан" бош мураббийи Рубен Аморим клубнинг ёзги трансфер ойнасидаги ишини юқори баҳолади.

"Футболчиларим дунёдаги энг яхшилардан, шунинг учун саккиз ёки тўққиз баҳо қўймайман. Биз сотиб олган ҳар бир футболчи жамоамизга мукаммал мос келади. Шу сабабли 10 балл қўяман! Менда дунёдаги энг яхши таркиб бор” - деди Аморим.

Шу билан бирга, Аморим жамоага турли хусусиятларга эга икки нафар ҳужумчи керак бўлиши мумкинлигини ҳам таъкидлади. Унинг фикрича, айрим ўйинларда Кристиан Пулишич каби ҳаракатчан ва позиция алмаштира оладиган ҳужумчи жамоага катта фойда келтириши мумкин.

"Милан" мавсумдаги дастлабки икки Серия А учрашувида ғалаба қозонди. Агар жамоа навбатдаги турда "Ювентус"ни ҳам мағлуб этса, Аморим клуб тарихида чемпионатдаги илк учта ўйинида ғалаба қозонган тўртинчи мураббийга айланади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Athletic