

Футболчиларнинг бир қисми терма жамоага боришдан бош тортишмоқда. Улар федерация ҳамда ҳамкорлар ўртасидаги ўйинчилар имижи билан боғлиқ шартномалардан норози.
Футболчиларнинг шахсий битимлари бор, шу сабабли ўртада келишмовчилик юзага келди.
Ўйинчилар терма жамоага келмаётгани туфайли Дания футбол федерацияси миллий жамоага қуйи лигадан ва футзал клубларидан футболчи чақирмоқда.
Дания терма жамоаси сардори Кристиан Эриксен томонларни келишишга чақирди.
Дания терма жамоаси эртага Словакия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади, 9 сентябрда эса Уэльс билан Миллатлар лигаси ўйинида майдонга тушади.



