

"Мен Эриксенни клонлаштирган бўлардим. Мен унинг ҳимояда, жарима майдончамизда ўйнашини ва рақиб дарвозаси олдида ҳаракат қилишини истардим. Миллий терма жамоа бош мураббийи сифатидаги биринчи кунимдаёқ ўзимдан аввалги Оге Харейде ва унинг ўтмишдоши Мортен Ольсен айтган гапларни айтдим: Кристиан – бу жамоанинг юраги", – деди Юлманд матбуот анжуманида.
Бугун Дания гуруҳ босқичи 2-турида Францияга қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади. Данияликлар илк турда Тунис билан нурсиз дуранг қайд этишганди.



