Данило "Интер"га ўтиш учун маоши камайишига ҳам рози

Aslanov Jasurbek
30 апр 2019
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Данило ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.

Маълумотларга кўра, унга "Интер" қизиқиш билдирмоқда. Футболчи Италия клубига ўтиш учун маоши камайишига ҳам рози бўлди. "Шаҳарликлар" Милан клубининг 15 млн. евролик таклифи ҳақида ўйлашмоқда.

Данило 2017 йилнинг ёзида "Реал"дан "Манчестер Сити"га ўтган эди. Жорий мавсум 27 ёшли ҳимоячи АПЛнинг 10та учрашувида майдонга тушиб, 1та гол урди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com