

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 38 ёшли ўйинчининг хизматларига Бразилия, Аргентина, АҚШ, Қатар ва Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдирмоқда.
Алвеснинг сўнгги иш жойи "Сан-Паулу" бўлган эди. Томонлар маош қарздорлиги сабаб шартномани бекор қилишди.
Ҳимоячи Европада "Севилья", "Барселона", "Ювентус" ва ПСЖ клубларидаги иштироки орқали таниш.



