Дамир Низанов Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоасига таклиф этилди

Narzulla Saydullayev
20 фев 2015, 09:01
Янги Зеландиядаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси кеча "Чиғатой"да навбатдаги йиғинни бошлади.
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги мазкур терма жамоа 19-28 февраль кунлари "Жар" стадионида машғулот олиб боради.

Ушбу йиғинга "Қўқон-1912" аъзоси Дамир Низанов ҳам таклиф этилган. Мавсумлар оралиғида Нукуснинг "Орол" жамоасидан таклиф этилган 20 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Низанов қисқа фурсат ичида "Қўқон-1912" таркибида ўзини кўрсатиб, ёшлар терма жамоаси йиғинига чақирув олди. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz