UZ

Сўнгги янгиликлар

22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди.  62 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  7 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  10 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  15 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2

Далич: “Англия жудаям кучли терма жамоа” Янгиликлар

Далич: “Англия жудаям кучли терма жамоа”

Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич Миллатлар лигаси 6-тури доирасида Англияга қарши кечадиган беллашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Англия тезкор ёш футболчиларга эга кучли жамоа. Аммо мени кўпроқ ўзи жамоам безовта қилмоқда. Чунки биз куни кеча Испанияга қарши баҳс олиб бордик ва катта куч йўқотдик. Биз инглизларга қарши ҳам чиройли футбол кўрсатишга уринамиз, умид қиламанки, жамоам ўйинга тайёр бўлади ва ўз ўйинини намойиш эта олади.

Бу бизнинг сўнгги уч-тўрт ойдаги учинчи ўзаро беллашувимиз. Жамоалар бир бирини жуда яхши билади. Энг муҳими биз инглизларни жаҳон чемпионати ярим финалида мағлуб этганмиз. “Уэмбли”да ажойиб атмосфера бўлишига шубҳа йўқ,” дея Даличнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports нашри.

Англия-Хорватия беллашуви бугун “Уэмбли”да бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Англия термаси ЖЧ-2018 ярим финалида қўшимча вақтларда Хорватия термасга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика