

Кенни Далглиш Муҳаммад Салоҳни "Ливерпул"нинг энг яхши тўпурарлар рўйхатида 7-ўринни эгаллагани билан табриклади.
"Муҳаммад Салоҳнинг фантастик ютуғи! Бу голни трибунадан томоша қилиш ажойиб бўлди!
Биринчи марта набирамни меҳмондаги ўйинга олиб бордим, уни унутилмас қилганингиз учун раҳмат! Эстафетани узатганимдан хурсандман. Умид қиламанки, бизни бундан катта муваффақиятлар кутиб турибди", – деди "Ливерпуль" собиқ ҳужумчиси.
Салоҳнинг АПЛ 17-турида (3:1) "Астон Вилла"га урган голи унинг "Ливерпуль" сафида барча мусобақалардаги 172-голи бўлди. У "Ливерпул"нинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида 7-ўринга кўтарилиб, Кенни Далглиш билан тенглашди.



