

"Вест Хэм" клуби бош мураббийи Хулен Лопетеги жамоа ҳужумчиси Майкл Антонионинг айни дамдаги ҳолати бўйича маълумот берди.
"Энг муҳими у тирик, бу эса яхши. Унинг ҳозирги ҳолати қониқарли. Майкл сон суягини синдириб олди, аммо у аниқ тиклана олади. Энг муҳим ўйинчимизни йўқотганимиздан қанчалик ҳафа бўлсак, унинг тиклана олишидан шунчалик хурсандмиз. Бир ойдан кейин у тикланиб, майдонга қайта олишига ишонамиз. Аввало, эркак бўлиш керак, кейин эса футболчи", -дейди Хулен Лопетеги.
Аввалроқ, Антонио камида бир йил футбол ўйнамаслиги ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, Майкл Антонио ушбу мавсум 15 та учрашувда майдонга тушиб, биттидан гол ва ассист қайд этди.



