

42 ёшли беларуслик мутахассис Москва клуби билан 2020/21 йилги мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган янги битимни имзолади.
Гончаренко 2016 йилнинг 12 декабрида ЦСКА устозига айланган эди. Жамоа ҳозирга қадар унинг қўл остида 129та ўйин ўтказиб, 65 ғалабага эришди.
"Қизил-кўклар" Гончаренко билан Россия Кубоги Суперкубоги 2018'да ғолиб чиқди ва Европа Лигасининг 2017/18 йилги мавсумида 1/4 финалга қадар етиб борди.
ЦСКА коронавирус пандемияси туфайли тўхтаб қолган Россия чемпионатида 5-ўринда бормоқда.




