

Лондон клуби хорватиялик футболчининг трансферини эълон қилди. Влашич 5 йиллик шартномага имзо чекди.
23 ёшли ўйинчининг маоши йилига 4 млн еврони ташкил этади, "болға урарлар" трансфер учун 30 млн евро тўлашади.
Влашич 2018 йилдан бери ЦСКАда ўйнайди. У 2019/20 ва 2020/21 йилги мавсумларда клубнинг энг яхши тўпурарига айланди. Хавбек олдин Англияда "Эвертон" шарафини ҳимоя қилган.




