UZ

Сўнгги янгиликлар

03:20Томас Тухель: "Футбол қоидалирининг очиқчасига бузилиши"  12 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  11 02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", - деди"  21 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  43 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  39 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  386 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  2 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  9 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  3 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9

Cоcа Cоlа Суперлигаси. "Металлург" сафарда "Қизилқум"ни кичик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

Cоcа Cоlа Суперлигаси. "Металлург" сафарда "Қизилқум"ни кичик ҳисобда мағлуб этди

Cоcа Cоlа Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Металлург" учрашувчи бўлиб ўтди.

Cоcа Cоlа Суперлигаси. 20-тур

29 сентябрь, пайшанба

"Қизилқум" – "Металлург" 0:1  (ТУГАДИ)

Навоий. "Ёшлик" СМ. 18:30

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Ойбек Калахўжаев, Акмал Ғиёсов, Сардрор Исматуллаев

VAR ҳаками: Эдита Миробидова

АVAR ҳаками: Найим Қосимов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Владимир Назаров

Гол: Забиҳилло Ўринбоев (Керим Палич) 50, 0:1

"Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров (с), 4.Бобурбек Йўлдошев, 5. Дилшод Жўраев (21.Орифхўжа Абдухолиқов, 80), 7.Санжар Шоаҳмедов, 10.Темурхўжа Абдухолиқов, 11.Александар Станиславлевич, 14.Файзулло Қамбаров, 18.Даврон Анваров (43.Пол Комолафе, 46), 25.Азизбек Усмонов (32.Илҳом Кенжаев,  65), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев

Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 17.Салим Мустафоев,  23.Шерали Жўраев, 75.Олег Толмасов, 87.Алишер Саноев

"Металлург": 87.Акмал Ортиқов, 4.Керим Палич, 6.Худойшукур Сатторов, 9.Забиҳилло Ўринбоев (16.Жасур Холтўраев, 81), 10.Бектемир Абдуманнонов (27.Ихтиёр Тошпўлатов, 85) 14.Аброрбек Тошқўзиев (19.Эргаш Исмоилов, 90+1), 18.Анвар Ғофуров, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 80.Фаррух Иброҳимов, 97.Муҳаммадали Алиқулов ( 8.Беҳруз Шодмонов, 46), 94.Фарҳод Бекмуратов, 

Захира: 12.Александр Лобанов, 99.Владимир Вагин,7.Бобурбек Фарҳодов,  25.Шаҳзоджон Неъматжонов, 26.Миркомил Абдуразоқов, 

Огоҳлантириш: Темурхўжа Абдухолиқов ("Қизилқум") 16, Керим Палич ("Металлург") 28, Забиҳилло Ўринбоев ("Металлург") 33, Игнатий Нестеров ("Қизилқум") 45, Пол Комолафе 73, Олег Зотеев ("Қизилқум") 82, Анвар Ғофуров ("Металлург") 82, Салим Мустафоев ("Қизилқум") 82, Олег Зотеев ("Қизилқум") 90+3

Четлатиш: Пол Комолафе 71,  Олег Зотеев ("Қизилқум") 90+3, Темурхўжа Абдухолиқов ("Қизилқум") 90+5


ЯНГИЛАШ 



Учрашув якунланди. 

90+5. ЧЕТЛАТИШ. "Қизилқум", Темурхўжа Абдухолиқов

90+5. "Қизилқум" ҳужумга ўтди. Темурхўжа Абдухолиқов ҳужумда Акмал Ортиқовга нисбатан қўпол ўйнади

90+3. ОГОҲЛАНТИРИШ. Олег Зотеев иккинчи сариқ карточкани олди ва майдондан четлатилди

90+1. ЎЗГАРИШ. "Қизилқум", Аброр Тошқўзиев ўрнига Эргаш Исмоилов тушди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

89. Сўнгги дақиқалар ёнмоқда. 

88. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Металлург", Фарҳод Бекмуратов

85. ЎЗГАРИШ. "Металлург", Бектемир Абдуманнонов ўрнига Ихтиёр Тошпўлатов тушди. 

82. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Қизилқум"дан Олег Зотеев, захирадаги Салим Мустафоев, "Металлург"дан Анвар Ғофуров огоҳлантирилди. 

80. ЎЗГАРИШ. "Қизилқум", Дилшод Жўраев ўрнига Орифхўжа Абдухолиқов, "Металлург" Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Жасур Холтўраев тушди. 

73. ЙЎҚ. ВАР қароридан сўнг қизил карточка сариққа айлантирилди. Ўйин давом этади. 

72. Бош ҳакам ВАР билан вазиятни муҳокама қилмоқда. 

71. ЧЕТЛАТИШ. "Қизилқум", Пол Комолафе. У ҳужумда "Металлург" дарвозабони Акмал Ортиқовга қарши жуда қўпол ўйнаганди. 

65. ЎЗГАРИШ. "Қизилқум", Азизбек Усмонов ўрнига Илҳом Кенжаев тушди. 

60. Комолафеда яна бир ажойиб имконият. Бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Бироқ ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани маълум бўлди. 

55. Яна Комолафе. Унинг зарбаси ноаниқ кетди. 

54. Бектемир ва Нестеров тўқнашувида тажрибали дарвозабон ғолиб чиқди. 

53. "Қизилқум" бирин-кетин ҳужумлар ташкил қилди. Комолафеда вазиятлар бўлмоқда. 

50. ГООООООООООООООЛ. Паличнинг қойилмақом зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Забиҳилло Ўринбоев дарвозани осонликча ишғол қилди. 

46. ЎЗГАРИШ. "Металлург", Муҳаммадали Алиқулов ўрнига Беҳруз Шодмонов тушди. "Қизилқум"да Даврон Анваров ўрнига Пол Комолафе тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус

45. Игнатий Нестеровга кескин эътироз билдиргани учун сариқ карточка кўрсатилди. 


42. Бектемир Абдуманнонов қулай имкониятдан фойдалана олмади. "Металлург"нинг иккинчи даврадаги кашфиёти. 

33. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Металлург", Забиҳилло Ўринбоев

28. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Металлург", Керим Палич. 

27. Учрашувда темп ошди. "Қизилқум"дан ҳужумлар серияси. "Металлург" ҳимоячиларидан ишончли ҳаракат. 

25. УХУУУУУУУУ. Анвар Ғофуров тўпни Акмал Ортиқовга жуда кескин тарзда узатди. Ортиқов қийинчилик билан тўпни қийинчилик билан ташқарига чиқариб юборди. 

20. "Металлург" ҳужумга ўтди. Бироқ гол йўқ. Бектемир Абдуманнонов фаол ўйнади. 

16. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Қизилқум", Темурхўжа Абдуҳолиқовга сариқ карточка кўрсатилди. У Бекмуратовга нисбатан қоидани бузган эди. 

12. "Қизилқум" тўпни назорат қиляпти. Ҳужумлар кескин чиқаётгани йўқ

6. ЗАРБА. Забиҳилло Ўринбоевнинг зарбаси кучли бироқ ноаниқ чиқди. 

1. Мезбонлар илк дақиқалардан ташаббусни қўлига олди. Биринчи ҳужум самарасиз кўриниш олди. 

Ўйинга старт берилди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Стадиондаги электр узатиш билан боғлиқ муаммо туфайли учрашув бироз кеч бошланмоқда. 

- Учрашув 18:30да бошланади

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика