Coca Cola Суперлигаси. "Қизилқум" четлатилиш бўйича чемпионликка даъвогарлик қилмоқда
10 июл 2023 22:45
Янгиликлар
Coca Cola Суперлигаси. "Қизилқум" четлатилиш бўйича чемпионликка даъвогарлик қилмоқда
Рейтингни келтиришдан аввал, шуни таъкидлаш жоизки, қизил карточкалар сони футболчилар билан биргаликда мураббийларга кўрсатилган ҳолатларда ҳам қайд этилган. Шунингдек, бир футболчига иккинчи сариқ карточка кўрсатилиб, майдондан четлатилган тақдирда ҳам четлатишлар сонига қўшилган.
Давралар оралиғидаги сарҳисобга кўра, "Қизилқум" футболчилари нақ 7 маротаба четлатилган. Ҳатто "Сўғдиёна"га қарши баҳсда навоийликлар икки киши кам бўлиб қолган. Шу билан бирга, "кончилар" футболчиси четлатилган барча учрашувда ютқазган.
Шунингдек, "Металлург"да 5 та четлатиш мавжуд бўлса, "Андижон" ҳисобида қўрқинчи карточкалар сони 4 тани ташкил этади.
Давра давомида барча ўйинни тўлиқ ўтказган жамоалар сони эса иккита — "Бунёдкор" ва "Сўғдиёна".
Оқил Абдубарноев тайёрлади.
Фикрлар