UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  10 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  5 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  8 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  6 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  3 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   7 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  18 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  3 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  5

Coca Cola Суперлигаси. 23-тур лауреатлари Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. 23-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигада 23-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

Сайтимиз ўз анънасига содиқ қолган ҳолда тур лауреатларини аниқлади. 


"Пахтакор" дарвозабони Элдорбек Суюнов якунланган турда "Қўқон-1912" билан баҳсда ажойиб ўйнади. Қўқонликларнинг кўплаб ҳужумлари ва зарбаларидан кейин Суюнов жамоасини голлардан қутқариб қолди ва ҳақли равишда championat.asia талқинига кўра 23-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.




"Навбаҳор" ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоев "Сурхон" билан баҳсда чиройли гол уришга муваффақ бўлди. Ислом Рашидхонов узатган тўпни эгаллаб олган ҳужумчи жарима майдони ташқарисидан дарвозабоннинг устидан дарвозага жойлаб қўйди. Шу тариқа Забиҳилло Ўринбоевнинг голи Championat.asia талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.





Бу турда "Локомотив" ўз майдонида АГМКни қабул қилди. Унда "Темирйўлчилар" биринчи тайм сўнггида гол ўтказиб юборишди ва ҳисобда ортда қола бошлашди. Захирадан майдонга тушган тажрибали Марат Бикмаев дастлаб пенальтидан сўнгра ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ўйиндан голлар уриб "Локомотив"га иродали ғалабани келтирди - 2:1. Шу боис Championat.asia талқинига кўра Марат Бикмаев 23-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Бу тур "Сўғдиёна" Жиззахда иккинчи ўринда бораётган "Насаф"ни қабул қилиб 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. Кумуш медаллар учун кураш олиб бораётган "Аждарлар"ни мағлуб этган "Сўғдиёна" шу куни жуда яхши ўйнади. Championat.asia талқинига кўра жиззахликлар устози Улуғбек Бақоев 23-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

 


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика