UZ

Сўнгги янгиликлар

03:02Европа лигаси. 5-тур ўйинлари якунланди  0 02:10РПЛ клублари ушбу мавсум еврокубокларда фақатгина бир ғалабага эришди  1 02:00Olamsport: Бектемир камарларни бирлаштирмоқчи, Жошуа жанг учун гонарари камайишига ҳам рози ва бошқа хабарлар  0 01:35ЦСКАдан жуда ёмон натижалар  0 00:57Европа лигаси. "Милан"дан иродали ғалаба, "Тоттенхэм" дуранг ўйнади, "Лестер" мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 00:28Конференциялар лигасининг дастлабки финали ўтказиладиган стадион маълум қилинди  3 00:14Европа лигаси. "Арсенал", "Рома", "Наполи" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 23:51Моуринью - Артета ҳақида: "Арсенал"да ишлаш учун юқори савияда бўлиш керак, демак..."  1 23:32Паредес: "Умид қиламанки, Месси ПСЖга ўтади"  1 23:15Сульшер жамоада жароҳатланганлар ҳақида гапирди  2 22:52Миллатлар лигаси ярим финалида финал олдидан финаллар бўлади  13 22:44"Қўлқопинг эскирдими? Мана, янгиси!"  12 22:35"Барселона" футболчиларга январь ойи учун маош тўламайди  2 22:14Европа лигаси. "Милан", "Тоттенхэм", "Лестер" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 21:45Зиданнинг келажаги “Боруссия М” билан ўйиндаги натижага боғлиқ (Cadena Ser)  4

Coca Cola Суперлига. "Қўқон-1912" ўз уйида АГМКдан устун келди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. "Қўқон-1912" ўз уйида АГМКдан устун келди

Coca Cola Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - АГМК учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 



Coca Cola Суперлига. 21-тур
ҚЎҚОН-1912 – АГМК - 1:0
26 октябрь 2020 йил. Қўқон. "Марказий" стадион. 15:00
Ҳакамлар:
Виктор Серазитдинов, Тимур Гайнулин, Андрей Цапенко, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Бекзод Арипов 

Гол: Мурод Холмуҳаммедов 79, - 1:0.

“Қўқон-1912”: 21.Музаффар Абдуллаев, 3.Бобур Акбаров, 9.Суҳроб Бердиев, 10.Қувондиқ Рўзиев, 14.Аваз Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (20.Иқбол Маликжонов, 86), 23.Александр Мерзляков, 33.Иван Йосович, 69.Филип Райевац (7.Шоҳназар Норбеков, 61) (19.Ҳамидулло Абдуҳамидов, 71), 70.Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 4.Собит Синдаров, 13.Сардор Азимов, 17.Музаффар Музаффаров, 91.Якуба Бамба, 99.Бек Абдуллаев.

АГМК: 32.Суҳроб Султонов, 3.Сардор Раҳмонов (5.Дилшод Жўраев, 82), 11.Мурод Тошматов, 17.Санжар Турсунов, 18.Баҳром Абдураҳимов (10.Шаҳзод Нурматов, 63), 20.Мирғиёс Сулаймонов, 21.Мате Ватсадзе (30.Жасур Умаров, 74), 23.Йован Жокич, 44.Бобур Йўлдошев, 77.Арслонмират Аманов (7.Элгужа Григалашвили, 63), 94.Ҳусниддин Ғофуров (9.Зафар Полвонов, 74).
Захира: 35.Валижон Раҳимов, 2.Акмал Шораҳмедов, 31.Сайдулло Раҳматов.

Огоҳлантиришлар: Санжар Турсунов 77, Бобурбек Йўлдошев 90+2, Қувондиқ Рўзиев 90+2.



Қўқон-1912

Мурод Холмуҳамедов - 79'

Суперлига. 21-тур

26/10/2020, 15:00

0
:
1
Тугади

АГМК

45'
90'
61'  Филип Райевац (Шоҳназар Норбеков)
71'  Шоҳназар Норбеков (Ҳамидулло Абдуҳамидов)
79'  Мурод Холмуҳамедов
86'  Муҳаммаданас Ҳасанов (Иқбол Маликжонов)
90'  Қувондиқ Рўзиев
63'  Баҳром Абдураҳимов (Шаҳзодбек Нурматов)
63'  Арсланмират Аманов (Элгужа Григалашвили)
74'  Мате Ватсадзе (Жасур Умаров)
74'  Ҳусниддин Ғофуров (Зафар Полвонов)
77'  Санжар Турсунов
82'  Сардор Раҳмонов (Дилшод Жўраев)
90'  Бобурбек Юлдашев


ЯНГИЛАШ



90+3. Ўйин тугади. "Қўқон-1912" ғалабага эришди

90+3. УХХХ! Суҳроб Бердиев жуда жиддий жароҳат олди. Бердиев оғриққа чидай олмаяпти... Унга соғлиқ тилаймиз! 



90+2. Огоҳлантириш. АГМК. Бобурбек Йўлдошев

90+2. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Қувондиқ Рўзиев

90+1. ЗАРБА! Қувондиқ Рўзиевнинг зарбаси ноаниқ кетди

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

88. ЗАРБА! Абдуҳамидовнинг бош билан йўллаган зарбасини Султонов қийинчилик билан ушлаб олди

86. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Ҳасанов ўрнига Маликжонов тушди

82. АГМК бурчак тўпига эга бўлди, узатилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди

79. ГООООООООООООООООООООЛ! МУРОД ХОЛМУҲАММЕДОВ! Жарима майдони ташқарисида тўпни эгаллаб олган Мурод бурама зарба билан дарвозани ишғол қилди - 1:0. 




77. Огоҳлантириш. АГМК. Санжар Турсунов 

74. Ўзгаришлар. АГМК. Ғофуров ва Ватсадзе ўрнига Полвонов ва Умаров тушди

74. УХХХХ! Нурматов ҳозир Рўзиевга нисбатан қўпол ўйнади

71. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Жароҳат олган Норбеков ўрнига Абдуҳамидов тушди

66. УХХХ! Ҳусниддин Ғофуров Александр Мерзляков билан тўқнашиб кетди. Қўқон футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

63. Ўзгариш. АГМК. Абдураҳимов ва Аманов ўрнига Нурматов ва Григалашвили тушди

61. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Филип Райевац ўрнига Шоҳназар Норбеков майдонга тушди

60. ЗАРБА! Ғофуровнинг узоқдан тепган зарбаси ноаниқ кетди.

55. Бурчак тўпидан кейин Қувондиқ Рўзиевнинг зарбаси ноаниқ кетди

55. УХХХ! Ўнг қанотдан Маматхўжаев узатган тўпни Тошматов қайтарди, сал қолса автогол бўларди, бурчак тўпи



51. Хавфли вазият! Жарима майдонига узатилган тўпни Аманов қайтарди, унинг ортида Мерзляков зарба беришга тайёр эди

48. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Ватсадзе дарвозага йўллади, тўп унинг қўлига тегиб майдонни тарк этди

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 0:0

45. ЗАРБА! Суҳроб Бердиевнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

44. Ўнг қанотдан узатилган тўпни Ҳусниддин Ғофуров тўхтата олмади, акс ҳолда хавфли вазият бўларди!

38. Узоқ танаффусдан кейин яна майдонга тушган Султонов ҳозирча ишончли ўйнамоқда

37. Муҳаммаданас Ҳасанов жарима тўпини амалга оширди, Суҳробжон Султонов ўз ўрнида.



34. АГМКдан тезкор қарши ҳужум, Ватсадзенинг жарима майдони марказига узатган тўпига Ғофуров ва Турсунов ета олмади

33. Муҳаммаданас Хасанов ўнг қанотдан яхши рейдни амалга оширди, Бобурбек Йўлдошев бу рейдни тўхтата олди

24. ЗАРБААААА! Бурчак тўпидан кейин Султонов тўпни қайтарди, Акбаровнинг иккинчи зарбаси ноаниқ кетди!

21. УХХХХ! ЗАРБАААА! Абдураҳимовнинг ажойиб пасидан кейин Ҳусниддин Ғофуров бирга бир вазиятга зарба берди, Музаффар Абдуллаевдан сейв! 



18. Хавфли вазият! АГМКнинг ҳужуми, чап қанотдан Тошматовнинг жарима майдонига ҳаводан узатган тўпини Йосович қайтариб юборди

14. Хавфли вазият! Чап қанотдан Муҳаммаданас Ҳасановнинг жарима майдончасига узатмасини дарвозабон ўқий олди, акс ҳолда Райевац қулай вазиятга чиқиб кетарди

5. Мурод Холмуҳаммедов тўпни ён чизиқдан ташлаб берди, Сардор Раҳмонов тўпни қайтариб юборди



1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 15:00да бошланади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

+19   
26 окт 17:01:20
QQN1912
Suxrobjon senga Allohimni o‘zi shifo bersin ilohim, tezroq tuzalib safga qaytishni tilakdoshiman!
+17   
26 окт 14:25:31
Nasaf United
Quqonga omad!
+16   
26 окт 16:53:24
UzBekistanTEAMFCc
Бердиевга хам Норбековга хам шифо берсин.
+14   
26 окт 17:01:23
2503
Сухроб Бердиев тезроқ соғайиб кетсин жароҳати жидий булмасин деб қоламиз,Қуқонли мухлисларни ғалаба бн табриклаймиз
+14   
26 окт 16:59:24
Axmed Shermirzayev
Navbaxor muxlislaridan Qo'qon-1912 ga omad faqat g'alaba olg'a vodiy
+13   
26 окт 16:40:50
Kenny Dalgish
Гоооолллл... Мурод, яшшаворррр.
+12   
26 окт 16:44:48
Kenny Dalgish
Хамидилло Абдухамидов маладес болейкан
+12   
26 окт 15:46:30
Anvar Andijon
Куконга омад факад галаба кутамиз
+12   
26 окт 15:23:51
The best time
Куконга омад Бухоро мухлиси
+11   
26 окт 15:26:00
Nasaf N÷1
Qòqonjon NASAFni òyini boshlangunigacha senga muxlislik qilamiz endi bos gaziga
+11   
26 окт 15:17:22
Нодирбек Ахмедов
Қуқонга омад ёр бўлсин
+10   
26 окт 15:29:39
Ihtiyandor
Muxlislar yoryapti muzonlarni)))
+10   
26 окт 15:23:55
The best time
Куконга омад Бухоро мухлиси
+10   
26 окт 15:00:57
Илёс Тургунович
Олға Қўқон, Қўқон олға!!
+10   
26 окт 14:45:03
Turon fc
Qo'qondan chiroyli oyin kutamiz
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика