Coca Cola Суперлига. 8-турнинг икки ўйини Тошкентга кўчирилди
03 июл 2020 15:40
Янгиликлар
Coca Cola Суперлига. 8-турнинг икки ўйини Тошкентга кўчирилди
6 июль куни Coca Cola Суперлигасида 8-тур учрашувлари старт олади.
Тақвим бўйича ушбу тур доирасидаги “Сурхон” – “Локомотив” ўйини Термизда бўлиб ўтиши керак эди. Аммо, ҳозирда Термиз шаҳри Республика махсус комиссияси томонидан хавфсизлик даражаси бўйича ажратилган ҳудудлар тоифасига кўра “қизил”, яъни хавфлилик даражаси юқори бўлган ҳудудга киргани учун, учрашув икки томоннинг розилигига кўра Тошкент шаҳрига кўчирилди. Жамоаларнинг иккинчи даврадаги баҳсига эса “Сурхон” спорт мажмуаси мезбонлик қилади.
Шунингдек, мазкур турдан ўрин олган “Машъал” – “Пахтакор” беллашуви ҳам айнан ушбу сабаб туфайли Муборакда эмас, Тошкентдаги “Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар