Чорак финалда Ўзбекистонга рақиблик қиладиган Франция термаси U-17 Жаҳон чемпионатидан дисквалификация қилиниши мумкин
22 ноя 2023 19:38
Янгиликлар
Чорак финалда Ўзбекистонга рақиблик қиладиган Франция термаси U-17 Жаҳон чемпионатидан дисквалификация қилиниши мумкин
Франция U-17 терма жамоаси Индонезияда ўтказилаётган Жаҳон чемпионатидан дисквалификация қилиниши мумкин. Гап шундаки, "Монпелье" клуби аъзоси Яннис Иссуфу ушбу мусобадақа Франция термаси сафида ҳаракат қилмоқда, аммо ушбу турнирнинг саралаш босқичида Нигер термаси таркибида майдонга тушган. Sport News Africa нашри берган маълумотга кўра, Франция футбол федерацияси бундан бехабар бўлган.
ФИФА қонунларига кўра, бир футболчи айнан бир мусобақада икки хил жамоада ҳаракат қилиши қатъиян ман қилинади. Франция терма жамоаси билан битта гуруҳдан ўрин олган Бурника-Фасо термаси ушбу масала бўйича аппеляция бериши мумкин.
Иссуфе Франция номидан Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги учта ўйинда майдонга тушди. 2022 йилда эса футболчи айнан шу Жаҳон чемпионати саралашида Нигер сафида Кот-д’Ивуар ва Бенинга қарши ўйинларда ҳаракат қилган.
Фикрлар