UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  6 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  4 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  37 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  33 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  15 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  102 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9

Чиройли ва ишончли ғалаба. Чорак финалдаги рақибимиз ким бўлади? Янгиликлар

Чиройли ва ишончли ғалаба. Чорак финалдаги рақибимиз ким бўлади?

Саудия Арабистонида бўлиб ўтаётган U-17 Осиё чемпионатида "A" гуруҳи баҳслари ўз ниҳоясига етди.

Ислом Исмоилов шогирдларига раҳмат, кеча ўсмирларимиз мезбон Саудия Арабистонига қарши 3-тур ўйинини ажойиб тарзда ўтказишди. Бунгача ҳар икки жамоа кейинги босқич ва Жаҳон чемпионати масаласини ҳал қилгани билан кечаги ўйин юқори темпда кечди. Ҳар ҳолда рақиб жамоа ҳам ғалабани кўзлаб ҳаракат қилгани шундоқ кўриниб турди.

Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Иккинчи тайм бошида ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилади, бироқ мезбонлар ўйинчиси бу имкониятдан фойдалана олмади. Орадан кўп ўтмай саудияликлар қўполлик ишлатиши натижасида ҳакам энди мезбон жамоа дарвозаси томон 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Тўп олдига келган 17-рақамли футболчимиз Жамшидбек Рустамов мўлжалдан адашмай кучли ва аниқ зарба бериб ҳисобни очди.




Гол урилганидан 6 дақиқа ўтиб вакилларимиз яна тўп киритишга муваффақ бўлди. Бу пайтга келиб 63-дақиқа ўтиб бораётганди ва бу сафар 22-рақамдаги ўйинчимиз Фариджон Абдуллаев фарқни иккитага оширди. 69-дақиқада эса яна Жамшидбек Рустамов ўзини кўрсатиб ҳисоб 3:0 бўлишини таъминлади.

Иккинчи голдан сўнг мезбонлар ўзларини йўқотиб қўйди. Учинчи гол эса рақибни умуман "синдирди". Якунда ишончли ва чиройли ғалабани қўлга киритдик. Ва бизни хурсанд қилган яна бир жиҳат Саудия Арабистонидан кучсиз эмаслигимиз ҳамда улар билан тенгма-тенг ўйнай олишимизни кўрсатганимиз бўлди. Дарвоқе кеча 2та гол урган Жамшидбек Рустамов Одил Аҳмедов футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади, Фариджон Абдуллаев эса Тошкент шаҳар академиясидан етишиб чиққан.




Ана энди бемалол чорак финал ҳақида ўйласак бўлади. Рақибимиз кимлиги эса бугун аниқ бўлади. Мусобақа регламентига кўра, биз "A" гуруҳи пешқадами сифатида чорак финални "B" гуруҳида 2-ўринни олган жамоапа қарши ўтказамиз. Ўйин 13 апрель куни Тошкент вақти билан 22:15да старт олади. Нариги гуруҳда исталган жамоа иккинчи ўринда бўлиб қолиши мумкин, чунки жадвалда мураккаб вазиятга юзага келган.

Япония 4 очко билан пешқадам, БАА 3 очко билан иккинчи ўринда, Вьетнам 2 очко тўплаган ҳамда Австралия 1 очко билан охирги ўринда боряпти. Бу дегани ҳатто охирги ўриндаги Австралияда ҳам имконият бор. Бугун "B" гуруҳда ҳал қилувчи 3-тур баҳслари старт олади.

10 апрель. 20:00. Япония - Австралия
10 апрель. 20:00. Вьетнам - БАА



Агар Япония ғалаба қозонса, унда 1-ўрин билан кейинги босқичга йўл олади ва улар Саудия Арабистонига қарши чорак финалда ўйнайди. Шунда бизнинг рақибимиз Вьетнам ёки БАА бўлади. Мабода Австралия ютиб қўйгудек бўлса, унда яна чалкаш вазият вужудга келади. Эн яхшиси, ўйинларни жимгина кузатганимиз маъқул.

Аслини олганда биз чорак финалда ҳеч кимдан қўрқаётганимиз йўқ. Кўз тегмасин, ўйинимиз яхши. Футболчиларимиз ишонч ва дадил билан ҳаракат қилмоқда. Аммо буёғи ҳар бир босқич фақат битта ўйиндан иборат бўлади ва психологик ўрага тушиб қолмасак бўлгани. Бошқа жамоаларни ҳурмат қилган ҳолда шуни айтишимиз мумкин, мусобақадаги энг кучли жамоалардан биримиз, аммо ҳаволаниб кетишга ҳали эрта.




Маълумот ўрнида барча гуруҳлардаги натижаларни келтириб ўтамиз.

A гуруҳи - Саудия Арабистони, Ўзбекистон, Таиланд, Хитой.
3 апрель. 20:00. Ўзбекистон - Таиланд 4:1
3 апрель. 22:15. Саудия Арабистони - Хитой 2:1
6 апрель. 20:00. Хитой - Ўзбекистон 1:2
6 апрель. 22:15. Таиланд - Саудия Арабистони 1:3
9 апрель. 22:15. Таиланд - Хитой 0:2
9 апрель. 22:15. Саудия Арабистони - Ўзбекистон 0:3

B гуруҳи - Япония, Австралия, Вьетнам, БАА.
4 апрель. 20:00. Австралия - Вьетнам 1:1
4 апрель. 22:15. Япония - БАА 4:1
7 апрель. 20:00. Вьетнам - Япония 1:1
7 апрель. 22:15. БАА - Австралия 2:0
10 апрель. 20:00. Япония - Австралия
10 апрель. 20:00. Вьетнам - БАА

C гуруҳи - Жанубий Корея, Яман, Афғонистон, Индонезия.
4 апрель. 20:00. Жанубий Корея - Индонезия 0:1
4 апрель. 22:15. Яман - Афғонистон 2:0
7 апрель. 20:00. Индонезия - Яман 4:1
7 апрель. 22:15. Афғонистон - Жанубий Корея 0:6
10 апрель. 22:15. Жанубий Корея - Яман
10 апрель. 22:15. Афғонистон - Индонезия

D гуруҳи - Эрон, Тожикистон, Уммон, КХДР.
5 апрель. 20:00. Тожикистон - Уммон 2:1
5 апрель. 22:15. Эрон - КХДР 1:1
8 апрель. 20:00. КХДР - Тожикистон 3:0
8 апрель. 22:15. Уммон - Эрон 3:2
11 апрель. 22:15. Уммон - КХДР
11 апрель. 22:15. Эрон - Тожикистон

Х.Холиқов


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика