Чилуэлл мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин

Alisher
25 ноя 2021
"Челси" ҳимоячиси Бен Чилуэлл мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин.

Футболчи Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 5-тур доирасидаги "Ювентус"га қарши ўйинда жароҳат олди.

Агар текширувлардан сўнг кутилган натижа қайд этилса, ўйинчи жорий мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.

24 ёшли футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 12та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Telegraph