UZ

Сўнгги янгиликлар

10:59Роналду унинг голини такрорлаган болакайга совға юборди  0 10:44АПЛ 1195 тест натижаларини маълум қилди  0 10:41Olamsport: Конор яна фаолиятини якунлаганини эълон қилди, UFC 250 турнири натижалари ва бошқа хабарлар  0 10:29Омар Моманидан карикатура: Роналду - биринчи миллиардер футболчи!  3 09:54Андрей Канчельскис: “Хатолар устида ишлаймиз”  6 09:46Бахтиёр Ашурматов: “Бугунги учрашув биз учун фойдали бўлди”  1 09:25Рональд Куман: “Барселона”ни бошқаришни орзу қилишимни ҳамма билади”  1 08:56Улье: “Ливерпуль” шунчаки ғалаба қозонмайди”  1 08:30Дэвис: “Мюллер – “Бавария”нинг бош “ошпаз”и”  1 08:08Де Лигт “Ювентус”дан кетади...ми?  1 07:43Саулнинг агенти: “Мижозим билан кўпчилик қизиқмоқда, аммо у топ клубда тўп тепмоқда”  1 07:31Бундеслига. "Боруссия Дортмунд" - "Герта" 1:0  1 07:22Анелька: “ПСЖ Каванини жамоада сақлаб қололмаса, бу катта хато бўлади”  0 01:49"Рома" "Наполи"нинг икки футболчисини кузатиб бормоқда   1 01:28"Манчестер Юнайтед" таркибни кескин кучайтирмоқчи   9

Чилилик посбон: "Месси энди ютқазиш ва жим туриш навбати сенга келди" Янгиликлар

Чилилик посбон: "Месси энди ютқазиш ва жим туриш навбати сенга келди"

Чили терма жамоасининг собиқ кипери Жонни Эррера Аргентина сардори Лионель Мессининг Копа Америкада ишлаган ҳакамлардан норозилиги ҳақидаги гап-сўзларига ўз муносабатини билдирди.

«Аргентинада иккита чемпион бор: бири – бошқарув бўйича, иккинчиси эса қўл билан урилган гол туфайли. Месси, энди ютқазиш ва жим туриш навбати сенга келди. Месси Чили билан ўйинда (ЖЧ-2018 саралаш, 1:0) ҳакамни хақорат қилгани учун 4 учрашувга дисквалификация қилинганди. Барчамиз ўша ерда эдик. Бироқ, кейин унинг жазо муддати қисқартирилиб, битта ўйиндан иборат бўлди. Оқибатда барчаси биз учун Мессининг Эквадорга (ЖЧ -2018 саралаш, 3:1) қарши ўйинда яхши ҳаракат қилгани билан якунланди. Ҳозир эса Месси нима ҳақида гапирмоқда?», – дейди  Эррера.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018нинг саралаш баҳслари доирасидаги Аргентина – Эквадор баҳсида Месси қайд этган хет-трик Чилининг Россиядаги мундиалга бормаслиги учун замин яратганди.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг