

Тошкент шаҳридаги “Чиғатой” спорт базасида мини-футбол (футзал) ҳакамлари учун ўқув-машғулот ва назоратчилар учун малака ошириш семинариўтказилмоқда. Унда жами 30 нафар ҳакам ва 10 нафар назоратчилар иштирок этяпти.
Ўқув-машғулотларни тажрибали ҳакамлар Бахтиёр Намозов ва Шуҳрат Пўлатов ўтказишмоқда. Ўқув-машғулотлари давомида ҳакамлар ва назоратчилар назарий ва амалий имтиҳонлар топширишади ҳамда билим ва кўникмаларини ошириб олишади.



