

Упоглава клуби ўзи учун адаш бўлган рақиб - Либохвананинг "Сокол"ига 0:6 ҳисобида мағлуб бўлаётган вақтда, 82-дақиқада упоглаваликлар гол урган ва буни нишонлаш учун жамоанинг захира ўриндиғида ўтирган футболчилари ҳам майдонга югуриб тушишганди. Футболчиларнинг барчаси голни либосларини ечган ҳолда нишонлашганди. Учрашув бош ҳаками барча футболчига сариқ карточка кўрсатди.
Учрашув 6:2 ҳисобида якунланди. Упоглава жамоаси турнир аутсайдери ҳисобланади ва улар сўнгги ўринни эгаллаб туришибди.



