UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57"Челси" дарвозабони Санчес "Барса"га қарши 3:0 дан сўнг Ямаль ҳақида: "Кукурелья уни чўнтагида сақлади"  17 19:03Ширер "Барса"нинг "Челси"га қарши баҳсдаги ҳимояси ҳақида: "Майдонда гўё тўртта манекен тургандай эди"  12 18:45ОЧЛ-2. "Андижон" - "Аркадағ" 1:1 (матнли трансляция)  61 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  22 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  7 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  7 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  1 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  11 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  10 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  14 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  17 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  22 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  4 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  8

Чемпионлар лигасининг жорий йилги тўпурарларидан бири гаитилик футболчи саналади. У АҚШ университети жамоасида фаолиятини бошлаган Янгиликлар

Чемпионлар лигасининг жорий йилги тўпурарларидан бири гаитилик футболчи саналади. У АҚШ университети жамоасида фаолиятини бошлаган

Унинг клуби гуруҳ босқичига йўлланма олиб, рекорд ўрнатишга яқин турибди.

Чемпионлар лигаси аллақачон қизғин паллага кирди — гуруҳ босқичига чиқиш учун плей-офф баҳслари ўтказилмоқда. Иштирокчилардан бири Исроилнинг "Маккаби" клуби таркибида тўпурарлардан бири бўлиб турган гаитилик футболчи Францди Пьерро ҳисобланиб, у Чемпионлар лигасининг 5 та ўйинида рақиб дарвозасини 5 бор аниқ нишонга олди. Бу кўрсаткич бўйича у Бельгиянинг "Юнион" клуби аъзоси Виктор Бонифас билан бир хил натижа қайд этган. Хўш, қай тариқа гаитилик футболчи Исроилга келиб қолган? Бунга жавобни қуйида билиб олишингиз мумкин.

Пьерро 4 йилни Америка университети жамоасида ўтказди. Исроилга Бельгия ва Франция орқали етиб келди

27 ёшли футболчи гаитилик саналса-да, футбол сабоқларини АҚШда олган. Унинг фаолияти Америка жамоаларида бошланган, дастлабки икки йилни Массачусетс штатидаги шимолий-шарқий университетда ўтказди ва яна икки йил қирғоқ бўйида жойлашган Шимолий Каролина университети таркибида ўйнади. Пьерро АҚШнинг фақат ушбу клублари сафида тўп тепмаган, у яна уч йилни USL (учинчи дивизон)да "Рединг Юнайтед" ўтказган. 

2018 йил Пьерро Бельгия олий дивизиони вакили "Мускрон" билан шартнома имзолади ва 2018/19 йилги мавсумда гол+пас тизими бўйича 12 очко жамғарди. 2019 йилнинг ёзида гаитилик футболчи "Генгам"га кўчиб ўтди. У ерда фаолияти давомида илк марта юқори даражадаги ўйин намойиш этди: 76 учрашувда 28 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. 

Пьерронинг терма жамоадаги натижалари ҳам кўнгилдагидек кетмоқда: Гаити терма жамоаси сафида 23 учрашувда 14 та гол.

Ушбу мавсум бошланишидан олдин Францди Пьерро Хайфанинг "Маккаби"сига кўчиб ўтди. Ҳужумчи ўз голлари билан исроилликларни сўнгги 13 йилда илк марта Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига олиб чиқиши мумкин, фақатгина плей-офф босқичида "Црвена Звезда"га қарши жавоб баҳсида устунликни сақлаб туриш вазифаси қолди. Дастлабки учрашув 3:2 ҳисобида "Маккаби" фойдасига ҳал бўлган ва Пьерро ўшанда дубль қайд этганди.

"Маккаби"нинг еврокубоклардаги иштироки

"Маккаби Хайфа" — Европа турнирларида энг муваффақиятли иштирок этаётган Европа клубларидан бири ҳисобланади. Клуб илк марта қитъа мусобақасида 1994 йил иштирок этган ва "Дюделанж"га қарши дебютида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган (ўшандан бери еврокубокларда 155 ўйин ўтказган).

Хайфа жамоаси бир вақтнинг ўзида бир нечта рекордларга эга: маҳаллий клуб Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиққан дастлабки Исроил клуби саналади (улардан сўнг Тель-Авивнинг "Маккаби" ва Хапоэль" клублари ҳам ушбу босқичга йўлланма олишга муваффақ бўлган). Шунингдек, ушбу босқичда икки бор иштирок этишга бахтига муяссар бўлган мамлакатнинг икки клубидан бири (Тель-Авивнинг "Маккаби"си билан бирга) саналади.

Хайфаликлар Исроил клубларининг еврокубоклардаги энг йирик ғалабасини ҳам қўлга киритган — клуб 2013/14 йилги мавсум Европа лигасининг иккинчи саралаш босқичида "Хазар"ни 8:0 ҳисобида таслим этганди.

Агарда "Маккаби" сешанба куни "Црвена Звезда тўсиғидан эсон-омон ўтиб олса, жамоа яна бир рекордни ўрнатади, яъни бунгача Исроилнинг ҳеч бир клуби Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида уч маротаба иштирок этмаган.


Оқил Абдубарноев тайёрлади

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика