Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасининг жорий мавсуми давом эттириладими ёки йўқ? УЕФА тез орада хабар қилади

Alisher
19 апр 2021
УЕФА тез орада еврокубокнинг жорий мавсумидаги қолган ўйинларнинг ўтказилиши борасида хабар беради.

Европа Суперлигаси расман пайдо бўлганидан сўнг ижтимоий тармоқларда Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасининг бўлажак ўйинлари кўчирилиши ёки умуман бекор қилиниши борасида хабарлар янграмоқда.

Шунга қарамай журналист Фабрицио Романонинг таъкидлашича, УЕФА айни дақиқаларда ҳали еврокубокларнинг яқин ўйинлари борасида ҳеч қандай баёнот бермади.

Тез орада йиғилиш бўлиб ўтади ва унда қарор қабул қилинади.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano